Тьяго Алькантара оғир жароҳат олди
Ads

 

“Бавария” жамоаси ярим ҳимоячиси Тьяго Альканта “Андерлехт”га қарши (2:1) ЕЧЛ 5-тур ўйинида оғир жароҳат олди.

Испаниялик футболчи рақиби билан тўпга курашда ноқулай тарзда майдонга тушиб, оёғини шикастлаб олди. Бу ҳодиса биринчи бўлим якунида содир бўлди. Алькантаранинг ўрнига майдонга Хамес Родригес тушди.

Маълумотларга кўра, тажрибали футболчи майдонни қўлтиқтаёқда тарк этишга мажбур бўлди. Унинг жароҳати оғир экани ва у бир неча ойга сафдан чиққани айтилмоқда. Тиббий кўрикдан кейин унинг сафга қайтиш муддати эълон қилинади.