Тьяго Силва

TMW нашри хабарига кўра, ПСЖнинг 35 ёшли бразилиялик ҳимоячиси Тьяго Силва "Милан"га қайтиши мумкин.

Футболчи ва Париж клуби ўртасидаги келишув ёзда якунига етади, томонлар янги келишув бўйича музокара бошлашганича йўқ.

"У "Милан" билан жуда яхши муносабатда бўлиб келган. Агар ПСЖ билан шартномани давом эттирмайдиган бўлсак, унда Тьяго Миланга йўл олиши мумкин", - дейди футболчининг агенти.

Эслатиб ўтамиз, Тьяго Силва 2009-2012-йиллар мобайнида "Милан" шарафини ҳимоя қилган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)