U-14 Ўзбекистон чемпионати. Андижон БЎФМА “SGS” - Наманган БЎФМА (фоторепортаж)
Бугун U-14 Ўзбекистон чемпионатининг Ғарб минтақаси 3-туридан ўрин олган Андижон вилоят футбол академияснинг “SGS” U-14 жамоаси Наманган вилоят болалар-ўсмирлар футбол академиясининг U-14 жамоасига қарши баҳс олиб борди.
Қизиқарли ва муросасиз руҳда кечган учрашув 2:0 ҳисобида “SGS” U-14 жамоасининг ишончли ғалабаси билан якунланди. Эътиборлиси, мезбонларнинг ҳар иккала голига Зайниддин Ҳамробоев муаллифлик қилди.
Энди, мураббий Шохруҳ Ишанов бошчилигидаги “SGS” U-14 жамоаси 4-турни сафарда Жиззах болалар-ўсмирлар футбол академиясининг U-14 жамоасига қарши ўтказади.
Фикрлар