U-17 ЖЧ. Финал ва 3-ўрин учун баҳслар қачон ўтказилади?
Хабарингиз бор, ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионати ҳам ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Бугун ярим финал учрашувлари ўтказилди ва финалчиларнинг номи ҳам аниқланди.
Дастлаб, Австрия терма жамоаси Италияни ишончли ҳисобда таслим этиб (2:0), финал йўлланмасини қўлга киритди. Иккинчи беллашувда эса Португалия ва Бразилия жамоалари ўзаро куч синашди. Ўйиннинг асосий вақтида ҳисоб очилмади, пеналтилар сериясида эса португаллар 6:5 ҳисобида зафар қучиб, иккинчи финал йўлланмасига эга чиқди. Италия ва Бразилия терма жамоалари эса 3-ўрин учун ўзаро баҳс олиб боради.
3-ўрин бўладиган беллашув 27 ноябрь куни 17:30’да старт олади. Португалия ва Австрия ўртасидаги финал учрашуви эса шу куни 21:00’да бошланади.



Фикрлар