U-17 ЖЧ. Ўзбекистон мундиалларда қайси босқичгача етиб борган?
Қатар мамлакатида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати давом этмоқда. Ўзбекистон U-17 терма жамоаси нимчорак финалда Италияга қарши баҳсда 3:2 ҳисоби билан мағлубиятга учради. Ушбу натижадан кейин Ислом Исмоилов шогирдларининг турнирдаги иштирокии якунланди.
Вакилларимизнинг мундиалларда қайд этган статистикаси билан танишинг:
2011 йил — 1/4 финал
2013 йил — 1/8 финал
2023 йил — 1/4 финал
2025 йил — 1/8 финал
Ҳозирча футболчиларимиз энг яхши натижаси 2011 йил ва 2023 йилдаги мусобақаларда кузатилган. Ўша икки турнирда терма жамоамиз чорак финалга қадар етиб боришни уддалаган



Фикрлар