U-17 ЖЧ. Ўзбекистонни турнирдан чиқариб юборган Италия чорак финалда Буркина-Фасони енгди

Ўсмирлар ўртасида ўтаётган Жаҳон чемпионатининг плей-оффида Ўзбекистон терма жамоасини мағлуб этган Италия чорак финалда Буркина-Фасо билан тўқнаш келиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 
 
Беллашувдаги ягона голни ҳам 83-дақиқада Томас Кампаньелло урди. Ушбу футболчи терма жамоамизга қарши тўқнашувда ҳам дубль муаллифи бўлган эди. 
 
Эслатиб ўтамиз, Италия ярим финалда Австрия билан куч синашади. 

  • Халқаро - U17 Жаҳон чемпионати
  • 1/4 финала
136057.png

Италия U17

  • Thomas Campaniello 82'
Тугаган
1 : 0

21.11.2025 18:30

268457.png

Буркина-Фасо (U17)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!