U-17 ЖЧ. Саидов биринчи турда хет-трик қилган Думбияга етиб олди
Индонезияда 17 ёшлилар ўртасида бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионатининг 3-тур учрашувлари бошланди. "B" гуруҳидан ўрин олган жамоалар ўз ўйинларини ўтказиб бўлди. Ўзбекистон Испания билан дуранг ўйнаган бўлса, Мали Канадани йирик 5:1 ҳисобида таслим қилди.
Ўзбекистон - Испания учрашувининг 53-дақиқасида Собиров бошлаб берган ҳужумни Каримоқ давом эттирди ва Саидовни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Бундан унумли фойдаланган ҳужумчимиз ҳисобни тенглаштирувчи голни урди.
Шу тариқа, Саидов турнирдаги урган голлари сонини 3 тага етказиб олиб, тўпурарлар пойгасида пешқадамлар орасига қўшилди.
Айни пайтда Думбия, Элиас, Раян, Гейе, Барчимасларнинг ҳисобида 3 тадан гол мавжуд.
Фикрлар