U-20 ЖЧ. Ильгиз Танташев Уругвай - Норвегия ўйинида ишлайди

Мазкур мусобақадан ўрин олган Мексика - Италия ўйинида ҳамюртимиз Фарҳод Абдуллаев ҳакам назоратчиси сифатида фаолият юритиши ҳақида маълумот бериб ўтгандик. Жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Уругвай - Норвегия ўйинида яна бир ҳамюртимиз Ильгиз Танташев тўртинчи ҳакам сифатида ишлайди. Ўйин эртага 24 май куни Лодзь шаҳридаги "Видзева" стадионида бўлиб ўтади.

U-20 Жаҳон чемпионати

"С" гуруҳи

Уругвай - Норвегия

Бош мураббий: Исмоил Элфат (АҚШ)

Рефери ассистенти: Кайл Аткинс (АҚШ)

Рефери ассистенти: Корей Паркер (АҚШ)

Тўртинчи ҳакам: Ильгиз Танташев (Ўзбекистон)

Ҳакам назоратчиси: Нейл Полос (Соломон ор.)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!