U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам: Вакилларимиз икки баробар кўп зарба берди

23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги гуруҳ босқичининг 3-турида Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб борди. Унда ҳамюртларимиз йирик 3:0 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритди.

Алишер Одилов дубль муаллифига айланган бўлса, яна бир гол Русланбек Жиянов номига қайд этилди. 

Шу тариқа, Тимур Кападзе шогирдлари 9 очко билан кейинги босқичга йўл олди. Чорак финалдаги рақибимиз Саудия Арабистони бўлади. 

Вьетнам эса 6 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. Улар навбатдаги босқичда Ироқ билан куч синашади.

Ушбу учрашувнинг статистикаси билан танишинг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!