У Европа футболига "тўйди"

Лондоннинг "Арсенал" клуби ярим ҳимоячиси Лукас Торрейра Европадан кетишни ва Жанубий Америкага қайтишни хоҳламоқда. Бу ҳақда унинг ўзи гапирди.

"Мен Европада бошқа ўйнашни хоҳламайман. Мен "Бока Хуниорс"га ўтмоқчиман", - деди 25 ёшли уругвайлик футболчи ESPN нашрига берган интервьюсида.

Маълумот учун, Торрейра 2013 йилдан буён Европа клубларида фаолият юритиб келмоқда. У жорий мавсумни "Атлетико" сафида ижарада ўтказмоқда.

Торрейранинг "Арсенал" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 22 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!