У Италияда ўйнашни эплолмади

  • 12 январь, 2023, 15:39
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
BEPUL PROPAN

Испан футболи тарбияланувчиси Гонсало Вильяр Италия чемпионатида ўз ўрнини топа олмаяпти.

2020 йили “Рома”га кўчиб ўтган истеъдодли ярим ҳимоячи “бўрилар” асосий таркибига кира олмади.  Жозе Моуриньо бу ўйинчидан фойдаланмаганидан кейин, клуб уни ўтган мавсумда “Хетафе”га ижарага берганди.

Жорий мавсумни Гонсало бошқа клубда “Сампдория”да бошлади. Лекин Вильяр бу имкониятдан ҳам фойдалана олмади. 24 ёшли футболчи А Серияда 15 та учрашувда иштирок этиб, самарали ҳаракатларни амалга оширмади.

Энди Вильяр “Сампдория”ни тарк этмоқда. Рим клуби мавсумнинг иккинчи ярмида уни “Хетафе”га жўнатишга қарор қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!