У жамоасининг ғалабаси учун қўли синган ҳолда ҳаракат қилди, бироқ...
10 декабрь куни "Эль-Тумама" стадионида Жаҳон чемпионати чорак финал доирасида Марокаш - Португалия учрашувида африкаликлар сенсацион тарзда ғалаба қозонди.
Португалия ҳимоячиси Пепе ўйинда жароҳат билан ҳаракат қилган. 39 ёшли футболчи терма жамоадаги сўнгги ўйинида чап қўл билак суяги синган ҳолда майдонда ўйнаган. "Globo" нашри хабарига кўра, Доҳа касалхонасида текширувдан сўнг Пепенинг жароҳати тасдиқланган.
Эслатиб ўтамиз, Пепе терма жамоадаги фаолиятини расман якунлади. Футболчи 133 ўйинда Португалия либосида майдонга тушиб, 8 та гол уришга эришган.
Фикрлар