У Мессини танлади

“Монако” ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас ўзи бирга ўйнаган энг кучли беш нафар футболчини тилга олди.

Фабрегас “Арсенал”да бирга тўп сурган Тьерри Анри, “Барселона”дан  Лионель Месси ва Андрес Иньеста, Испания термасидаги жамоадошлари Икер Касильяс ва Давид Сильвани энг зўр футболчилар эканини таъкидлаган.

33 ёшли испаниялик футболчи клублар даражасида 13 та совринни қўлга киритган. Испания терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони ва икки карра Европа чемпионати ғолиби бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!