У "Милан"дан кетмайди

"Милан" клуби ярим ҳимоячиси Франк Кессье атрофидаги турли миш-мишларга қарамай, жамоадан кетмоқчи эмас.

“Милан”га ўтиш бу таваккал эди, аммо биз рози бўлдик. Чунки, бу жамоа биз учун катта аҳамият касб этади. Лойиҳа ривожланмоқда ва мен Франкнинг келажаги “Милан”да эканига ишонаман. Биз ҳозир ривожланиш чўққисида турган дунёнинг энг машҳур жамоаларидан биридамиз”, - дейди футболчининг агенти Жорж Атанган.

Кессье “россонерилар” сафида 2017 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 121 та ўйинда майдонга тушди ва 13 та гол ҳамда 9 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!