"У "Олтин тўп"ни олиши керак. Қолганлар бу даражада салоҳиятли эмас"
"Ливерпуль" ва Англия терма жамоаси собиқ футболчиси Майкл Оуэн "Олтин тўп"га ким лойиқ эканлиги борасида фикр билдирди.
"Мен Робертни танлаган бўлардим. Салоҳ ҳеч нарса юта олмаган бўлса-да ажойиб мавсум ўтказди. Жоржиньо эса "Челси" ва Италия билан соврин ютди. Лекин менимча, улар Левандовски каби футболчидан олдин бу совринни қўлга кирита оладиган даражада салоҳиятли эмас.
Унинг рақамлари ҳайратланарли. Агар у "Олтин тўп"ни ютмай фаолиятини давом эттирса, бу катта фожиа бўлади", - деди Оуэн.
Маълумот учун, 33 ёшли голеадор ўтган мавсумда 40 та ўйинда майдонга тушиб, 48 та гол уришга муваффақ бўлди.
Фикрлар