У Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди

“Интер”, “Бенфика” ва “Вест Хэм” клубларининг собиқ ярим ҳимоячиси, ҳозирда Лиссабоннинг “Бенфика” жамоасида тўп сураётган Жоау Мариу ижтимоий тармоқлар орқали Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди.

"Фаолиятим босқичини ҳисобга олсак, айни дамда терма жамоани тарк этиш учун энг мақбул вақт эканлигини тушундим", - деб ёзди футболчи.

30 ёшли ярим ҳимоячи 2014 йилдан буён Португалия терма жамоаси сафида тўп суриб келаётган эди. У ўтган давр мобайнида терма жамоа таркибида жами 55 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урган.

Мариу жорий 2022/2023 йилги мавсумда Португалия чемпионатида 33 та ўйин ўтказиб, 17 та гол (7 та пенальтидан) ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!