У Роналдуни менсимади!

Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Антонио Кассано жаҳон фуболида энг кўп уриш бўйича рекорд ўрнатган Криштиану Роналдунинг зўрлигини тан олмади.

- Роналду фаолияти давомида 807 гол ургани учун унинг олдида пляпамни ечаман. Лекин Криштиану дунёнинг энг зўр футболчилари қаторида эмас. Менми? Ўзим ҳам у рўйхатда йўқман. Роналду худди Индзаги ва Трезеге каби ўйинчи. Улар ажойиб ўйинчилар эди, бироқ очиғини айтадиган бўлсак, чиройли футбол ўйнаш умуман бошқа нарса. Мана Зидан ва Иньеста жаҳон футбол тарихига кирган энг ақлли футболчилардир, - деди Антонио Кассано.

Криштиану Роналду 2021 йилнинг августидан бери “Манчестер Юнайтед” шарафини ҳимоя қилмоқда. Жорий мавсумда португалиялик ҳужумчи барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасига 18 та тўп киритиб, учта голли пас берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!