У Рунини ҳайратга солган

“Манчестер Юнайтед”нинг энг зўр тўпурари сифатида тарихга кирган Уэйн Руни айни пайтда “Дерби Каунти” жамоасини бошқармоқда.

Руни “Манчестер Сити” ўз таркибида энг кўп гол урган Серхио Агуэро билан хайрлашаётганига муносабат билдирди.

- Агуэро ажойиб футболчи, у премьер-лига тарихидаги энг зўр хорижлик ҳужумчилардан бири. Лекин менга танлаш имкони берилса, энг зўр чет эллик футболчи сифатида Тьерри Анрини эътироф этган бўлардим. Кейин ўринларни Агуэро, Рууд ван Нистелрой, Деннис Бергкамп ва Эрик Кантонага бериш мумкин.

Мен Агуэро кетса, бу “Манчестер Сити” ўйинига сезиларли даражада таъсир ўтказишига аминман, чунки Серхио сифатли ўйинчи ҳисобланади, - деди Руни.

Агуэро “Манчестер Сити” таркибида тўрт бора Англия чемпиони, беш марта Лига кубоги ғолиби, уч карра Суперкубок соҳиби ҳисобланади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)