У Сульшернинг ишончини йўқотди

  • 9 март, 2020, 20:31
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард ёзги трансферлар даврида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Goal.com хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра 27 ёшли англиялик футболчи жамоа бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшернинг ишончини йўқотгани боис уни сотиб юборишмоқчи.

МЮ мавсумлар оралиғида “Боруссия” Дортмунддан Жейдон Санчони, “Астон Вилла”дан Жек Грилишни ва “Лестер”дан Жеймс Мэддисонни сотиб олмоқчи.

Лингард айни дамда агенти Мино Райолага ўзи учун янги жамоа топишни буюргани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лингард жорий мавсум АПЛда 20 та ўйинда майдонга тушди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!