У янги мавсумни АПЛда бошлаши мумкин!

Саудияликлар томонидан сотиб олинган “Ньюкасл” мавсумлар оралиғида ўз таркибини кучайтириш бўйича улкан ишларни олиб бормоқда.

Жумладан, “қарғалар”нинг бу борадаги асосий эътибори “Рома” сардори Лоренцо Пеллегринига қаратилган. АПЛ клуби 25 ёшли италиялик ярим ҳимоячи борасида “Рома”га юборган дастлабки таклифи рад этилганига қарамай, бу борадаги ишни тўхтатмоқчи эмас.

Испаниянинг fichajes.net нашри тарқатган хабарга кўра, “Ньюкасл” тез орада Пеллегрини масаласида Рим клубига навбатдаги таклифини юборади.

Маълумот учун, Лоренцо Пеллегрини ўтган мавсум “Рома” сафида жами 41 та ўйинда майдонга тушиб, 12 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!