У "Ювентус"да қолиш учун маошининг камайишига ҳам рози
Бразилиялик қанот ҳимоячиси Алекс Сандро келаси мавсумда ҳам “Ювентус” клубида қолади. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар тарқатмоқда.
Манбанинг қайд этишича, 32 ёшли жанубий америкалик футболчи Турин клуби билан шартномасини узайтириш учун маошини камайтиришга ҳам тайёр. Сандро ва "Ювентус" ўртасидаги амалдаги шартнома муддати жорий мавсум охирида ўз ниҳоясига етади.
Клуб раҳбарияти эса ҳимоячининг келажаги борасида ҳали якуний қарорга келгани йўқ.
Алекс Сандро жорий мавсум А Серияда 21 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмага муаллифлик қилган.
Фикрлар