Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

U19 чемпионатида финал иштирокчилари маълум

Jahongir Inomjonov
Изоҳлар: 0

Чемпионлик учун курашадиган жамоалар билан танишинг

Бироз аввал U19 чемпионати доирасида ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. 

Дастлабки баҳсда "Пахтакор" жамоаси "Насаф"ни жавобсиз иккита гол билан мағлуб этган ҳолда финалга йўл олди.

"Бунёдкор" ёшлари "Олимпик"  баҳсида ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Яъни асосий дақиқаларда ҳисоб очилмади. Меҳмонлар пенальтиларда 3:5 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди ва финал учун йўлланмани қўлга киритди.

2 ноябрь куни соат 11:30да "Насаф" ва "Олимпик" жамоалари 3-ўрин учун баҳс олиб борса, чемпион номи аниқланадиган "Пахтакор" - "Бунёдкор" беллашуви 14:30да бўлиб ўтади.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ