Уайт: "Нганну ва Джонс жанги ҳақида фикрлар бизга умуман қизиқ эмас!"
UFC 295: Prochazka vs. Pereira турнири якунларига бағишланган пресс-конференцияда Дана Уайт UFC ташкилотининг Bellator ва PFL каби бошқа промоушенлар билан қўшма турнир ўтказиш эҳтимоли ҳақидаги саволларга жиддий тарзда жавоб қайтарди.
Журналист: "Фрэнсис Нганну ва Джон Джонс ўртасидаги промоушенлараро жанг қай даражада эҳтимолий бўлиши мумкин?! Бу жанг учун PFL билан келишиб, қўшма турнир ўтказиш мумкинми?!"
Уайт: "Биз бу жангни UFC доирасида ўтказишга миллион марта уринганмиз, аммо, ўхшамаган. Фрэнсис энди бизнинг промоушенда эмас. Шунинг учун бу жангнинг бизга умуман қизиғи йўқ!"
Журналист: "Ундай бўлса, бошқа қанақадир қўшма турнирлар қилиш эҳтимоли мавжудми?!"
Уайт: "Бу иш амалга оширилишига арзийдими?! Биз ареналарни тўлдириш бўйича рекордлар машинасимиз. Улар аншлаг деган тушунчани луғатидан чиқариб ташлашган! Журналист бўлишингизга қарамасдан аҳмоқона савол беришда давом этмоқдасиз. Нима учун бошқа промоушенлар билан қўшма турнир ўтказишимиз керак?! Нганну бизда пайти бу ишни қилишга кўп уринганмиз. Аммо, ўзи хоҳламади. Энди, келиб-келиб Bellator ёки PFL билан биргаликда турнир ўтказайми?! Нима учун?! Улар бойиб олиши учунми?!"
Журналист: "Иккалангизнинг ҳам телевизион трансляция ҳуқуқларингиз битта компанияга тегишли бўлгани учун шу таъкидлаб айтгандим!"
Уайт: "Табриклайман, сиз "Йилнинг энг аҳмоқона саволи" номинациясида ғолиб бўлдингиз!"
Фикрлар