Уч карра Ўзбекистон чемпиони “Манчестер Юнайтед” юлдузига таклиф билан чиқди

Футболчилик фаолияти давомида Бразилия, Испания, Греция ва Ўзбекистон чемпиони бўлган Ривалдо “Манчестер Юнатед”даги ҳамюрти Антонига бошқа лигага кўчиб ўтишни маслаҳат берди.

- Антони ҳозир анчадан бери қийинчиликларни бошдан кечираётган жамоа аъзоси ҳисобланади. Менинг фикримча, Англиядан кетиш унинг фойдасига ишлайди.

У ўзининг маҳорати, қобилияти ва ўйини билан ҳар қандай катта жамоага қўшилиб кета олади. Масалан, Испанияда ўйнаши мумкин, - деди Ривалдо.

“Манчестер Юнайтед” 24 ёшли бразилиялик футболчини 2022 йили 95 миллион еврога трансфер қилган эди. Антони Англмя Премьер-лигасида кутилган даражага кўтарила олмади.

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” соҳиби ва жаҳон чемпиони Ривалдо ўз даврида “Бунёдкор” жамоасида тўп тепиб, 2008, 2009 ва 2010 йилги чемпионатларда ғолибликни қўлга киритган.

Шунингдек, бразилиялик футболчи бир бор Ўзбекистон кубоги соҳиби ва чемпионат тўпурари ҳам бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!