Уч нафар рус теннисчиси асосий тўрга ўтди
Ads

Франция очиқ чемпионатининг аёллар ўртасидаги саралаш босқичида уч нафар россиялик теннисчилар, – Анна Блинкова, Софья Жук ва Людмила Самсонова асосий тўрга йўл олди.

Саралаш баҳсларининг финалида Людмила Самсонова чехиялик Мари Бузковани 6:4, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, Софья Жук бельгиялик Греетье Минненни 6:2, 3:6, 6:3, Анна Блинкова эса исроиллик Юлия Глушкони 0:6, 6:4, 6:4 ҳисобида енгди.