Уч суперклуб “Байер”ни чемпион қилган футболчини талашяпти
“Байер” жамоаси бу мавсум Германия чемпионлигини қўлга киритди.
Леверкузенликлар Европа кучли чемпионатларида ҳали мағлубиятга учрамаган ягона жамоа бўлиб турибди.
Жамоа муваффақиятларида ярим ҳимоячи Жереми Фримпонгнинг хизмати катта.
Инсайдер Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, бу футболчини қўлга киритиш учун “Бавария”, “Манчестер Юнайтед” ва “Реал” ҳаракатни бошлаб юборган.
Фримпонгнинг клуб билан шартномаси 2028 йилнинг ярмигача тузилган. Ушбу битимда “Евро-2024” бошлангунга қадар футболчини 40 миллион еврога трансфер қилиш мумкинлиги ҳақида банд бор. Даъвогарлар ана шу банд асосида музокарага киришган.
Жереми Леверкузенга 2021 йилнинг ёзида келган эди. “Байер” иқтидорли ярим ҳимоячи учун “Селтик”га 11 миллион евро тўлаган. Жорий мавсумда Фримпонг барча турнирларда 37 та учрашувда майдонга тушиб, 12 та гол ва 10 та ассист муаллифи бўлди.
Фикрлар