Учкураш. Ўзбекистон чемпионатида ғолиблар номи маълум

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Тошкентда от спортининг учкураш йўналиши бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. От йўрттириш, конкур ва кросс от чоптириш дастурларини ўз ичига олган ушбу мусобақада юртимизнинг сара чавандозлари ғолиблик учун куч синашишди.

Беллашувлар якунида Жасур Хотамбеков “Артур” лақабли отда энг узоқ масофаларни ўз ичига олган йўналишда (CCI2*-L) ғолибликни қўлга киритди. Шунингдек, ўрта ва кичик масофаларда мос равишда Максим Дворянский (“Goodman G”, CCI1*-B) ҳамда Мадина Абдураҳмонова (“Jizel”, CCI1*-Intro) ғалаба қозонишди.

Бу ҳақда МОҚ хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!