Учта суперклуб бир футболчини нишонга олди

“Арсенал” ҳимоячиси Эктор Бельерин тез орада клубини алмаштириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, 25 ёшли ҳимоячини “Барселона”, “Ювентус” ва ПСЖ ўз сафига чорламоқда. Бу клублар испаниялик футболчини ёзги трансферлар вақтида харид қилишни режалаштирган ва мавсум охирига бориб кураш қизғин кечиши кутиляпти.

Эктор Бельерин Каталония клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Арсенал” бу футболчини ўн йил муқаддам 16 яшарлигида 500 минг еврога сотиб олган. “Канонирлар” билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнигача давом этадиган Бельериннинг ҳозирги нархи қарийб 30 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)