УЕФА Чемпионлар лигасининг логотипи ўзгаради (ФОТО)
Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) янги мавсум олдидан Чемпионлар Лигаси логотипини янгилайди. Бу ҳақда Footy Headlines нашри хабар тарқатмоқда.
Ўзгаришлар катта бўлмайди. Лига сўзи каттароқ шрифтда ёзилади ва УЕФА сўзи "қалин" шрифтда бўлади.
Чемпионлар лигаси логотипида янги ранглар пайдо бўлиши мумкин. Аммо бу эҳтимолдан бироз йироқ.

УЕФА қитъанинг бир қатор гранд клублари томонидан Европа Суперлигасининг ташкил этилиши ортидан Чемпионлар лигасида ислоҳотлар амалга оширилишини эълон қилди. Ушбу ўзгаришлар 2024 йилги мавсумдан бошлаб амалиётда қўлланилади.

Фикрлар