УЕФА Европа чемпионлар лигаси тарихидаги энг яхши финаллар. ТОП-10
Ads

Мана ниҳоят 2017-18 мавсум ЕЧЛ финалига ҳам жуда яқин қолдик. 26 май куни Киевда бўладиган финал баҳсида “Реал” – “Ливерпуль” жамоалари ўзаро тўқнаш келишади. Биз эса Европа чемпионлар лигаси ва Европа чемпионлар кубоги тарихидаги энг яхши финалларни ёдга олиб ўтамиз.

1956 йил. Париж.
Реал Реймс 4:3

Европа чемпионлар кубоги тарихидаги илк финал ҳисобланади. Ўшанда “Реал” таркибда Пушкашсиз, аммо Ди Стефано билан Европада тенгсиз деб топилган, аммо “Реймс” француз футболи етакчиси ва деярли Париждаги финал мезбони эди. ўйинда французлар уч марта олдинга чиқиб олишади ва мадридликлар уч марта ҳисобни тенглаштиради ва якунда ғалаба қозонади. 79-дақиқада Эктор Риаль дубль қайд этиб, “Реймс”ни мағлубиятни тан олишга мажбур қилади. Бу финал икки йил ўтиб яна қайтарилади, бироқ бунда “Реал” ишончли ғалабага эришади. Шундай қилиб, француз жамоалари 1990-йилларга қадар Европанинг бу турнирида бош совринсиз қолади. Қолгани эса бошқача тарих...

1960 йил. Глазго.
Реал Айнтрахт 7:3

ЕЧЛнинг бу турнири голларга бой ўтгани билан кўпроқ ёдда қолган. “Барселона” “Милан” 7:1 ҳисобида мағлуб этиб, “Вулверхэмптон”ни умумий 9:2 ҳисобида ютади, аммо ярим финалда “Реал”га қарши амалда ҳеч нарса қила олмайди. Пушкаш – Ди Стефано жуфтлигини тўхтаиб қолишнинг иложиси бўлмайди. Бошқа ярим финалда “Айнтрахт” финал мезбони “Рейнжерс”ни ҳал қилувчи финалга қўйиб юбормайди ва шотландлар дарвозасини нақд 12 марта ишғол қилади. Ҳал қилувчи баҳсда немислар ҳисобни очишади, аммо уни сақлаб қола олишмайди. Ди Стефано хет-трик, Пушкаш покер қайд этиб, Европанинг асосий турниридаги энг сермаҳсул финал бўлишини таъминлайди. Ҳозирча албатта...

1967 йил. Лиссабон.
Селтик Интер 2:1

“Кельтлар”нинг бу ғалабаси ўзига хослиги билан тарихда қолган. “Селтик” Британия клублари орасида чемпионлар кубогини ютган илк жамоа ва турнирда ғолиб чиққан ягона Шотландия клуби. Бундан ташқари “Селтик” легионерларсиз чемпионлар кубоги соҳибига айланган ягона жамоа. “Кельтлар”нинг 10 нафардан ортиқ ўйинчиси маҳаллий Глазгода туғилган. “Интер” эса бу вақтда “нерадзуррилар”нинг Европа ареналаридаги энг яхши натижасини қайд этиб турган эди ва бор кучи билан ғолибликка ҳаракат қилган. “Интер”га кўпчилик мағлубият тилаган бўлсада, сўзсиз финал фаворити дея баҳоланган эди. Сабаби италиялик керагидан ортиқ ҳимоявий ўйин ва прессинг билан кўпчиликни безор қилиб улгурган. Фақатгина камчилик “Селтик”нинг миланликларни енгишига ишонишган. Маццоланинг илк дақиқаларда пенальтидан киритган голи шотландияликларнинг вазифасини енгиллашди. Геммел ҳисобни тенглаштирган бўлсада, финал хуштагига бир неча дақиқа қолганда Чалмерс ҳал қилувчи голга муаллифлик қилган.

1972 йил. Роттердам.
Аякс Интер 2:0

“Нерадзуррилар” мўжизавий тарзда финалга етиб келган. Сабаби финал жамоанинг режаларида бўлмаган ва ўйинлари билан бунга муносиб ҳисобланмаган.шунчаки иккинчи босқичда улар Мёнхенгладбахнинг “Боруссия”сини 7:1 ҳисобида тор-мор этади, аммо “Интер” футболчиси Бонисеньега улоқтирилган пиво бутилкаси сабаб ўйин қайта ўтказилган. Аммо барибир омад миланликларга кулиб боқади. Финалда эса иккита кучли ва икки хил услубга эга жамоа – Голландиянинг энг совриндор “Аякс”и ва Италия “катеначчо”си тўқнашади. Қизиқарли ўтган қарама-қаршилик Йоахан Кройфнинг дубли ва “Аякс” ғалабаси билан якун топади.

1984 йил. Рим.
Ливерпуль Рома 1:1 (4:2 пенальтилар бўйича)

“Рома” илк марта ўз тарихида Европа чемпионлар кубоги финалига чиқади. “Ливерпуль”га қарши баҳс “бўрилар”нинг Римдаги майдонида ўтади. Мухлисларнинг “жинниларча” қўллаб-қувватлаши остида “жалоросси” асосий вақтда дурангни ушлаб қола олишади, аммо “Ливерпуль” сафида ажойиб жуфтлик Иан Раш ва Кенни Далглишга қарши туриш осон бўлмайди. Нилнинг биринчи бўлимдаги аниқ зарбасига Пруццо жавоб қайтаради. Иккинчи 45 дақиқаликда ва қўшимча бўлимларда ҳисоб ўзгармайди. Пенальтилар сериясида Конти ва Грациани гол ура олишмайди ва бош соврин Англияга йўл олади. Гроббелар эса мерсисайдликлар тарихидаги энг яхши дарвозабонлардан бири бўлади. Айтганча у яқинда 50 ёшида Англиянинг қуйи дивизионидаги жамоаларидан бирида майдонга тушди.

1988 йил. Штутгарт.
ПСВ Бенфика 0:0 (6:5 пенальтилар бўйича)

Пенальтилар сериясидаги ЕЧЛ финали кўп ҳам эсга олинавермайди. Унинг тарихи узоқ, аммо бу ғалаба Гус Хиддинкнинг фаолиятидаги биринчиси. Голландияликларнинг финалга етиб келиши осон бўлмаган. Улар ўшанда ажойиб шаклланган “Галатасарой”ни плей-оффнинг биринчи босқичида таслим қилади. Чорак финал, ярим финалда бирор марта ғалаба қозона олишмайди, фақатгина меҳмондаги гол эвазига кейинги босқичга йўл олишган. Шунга ўхшаш ҳолат “Бенфика” билан бўлган ўйинда ҳам кузатилади. Пенальтилар сериясида ҳақиқий “асаблар жанги” кузатилади. Португалларнинг олтинчи пенальтисини ижро этиш Антонио Велозуга топширилади, бироқ ван Брокелен уни қайтариб, Хиддинк билан ватанига қаҳрамон сифатида келишади. Бу ПСВ тарихидаги улкан ғалаба бўлади.

1994 йил. Афина.
“Милан” – “Барселона” – 4:0

1980 йиллар охири ва 1990 йиллар бошидаги муваффақиятли юришларда “Милан” яна уч марта ЕЧЛ финалига йўл олади, аммо атиги биттасида ғолиб чиқади. Айнан шу ғалаба миланликларнинг фаворит эмас дея баҳоланган ўйинда қайд этилган. Куман, Гвардиола, Стоичков ва Ромарио билан “Барселона” яхшигина таркиб тузган эди. “Россонерилар” эса тўрт асосий ўйинчи – Барези, Костакурта, Лаудруп ва Папен билан ўйнай олишмайди. Бироқ 22-дақиқада “Милан” Массаро голи билан каталонияликларни ҳайратга солади. Бўлимнинг сўнгги дақиқасида Даниэло дублни расмийлаштиради. Тўртинчи голга эса счёт Савичевич муаллифлик қилади. Бунда Субисарретанинг дарвозасини ташлаб олдинга чиқиб кетгани қимматга тушади. Бу мағлубият Кройфнинг Каталония пойтахтидаги эраси тугаётганини англатади. “Милан” учун эса бу орзулар финали бўлади.

1999 йил. Барселона.
МЮ Бавария 2:1

“МЮ” “Бавария” билан бўлган ўйинда драматик тарзда мавсумни якунлайди. Манкунианликлар ўшанда олтин хет-трик – учта кубокни ютиб расмийлаштиради. Бу МЮнинг олтин таркиби – Шмейхел, Невилл, Гиггз, Бекхэм, Йорк ва Коул ва албатта, Сульшер ва Шерингем билан таркибида Кан, Маттеус, Эффенберг, Баслер ва Циклер бўлган немис машинаси “Бавария”га қарши қийин ўтган ғалабаси бўлди. Албатта, бу Фергюсон ва Хитцфельднинг ўзаро мураббийлик тўқнашуви ҳам эди. Деярли бутун ўйин давомида “Бавария” Баслернинг ягона голи эвазига ғалаба жуда яқин келган эди. 90-дақиқада кубок қизил-кўк-оқ ланталар билан безатилади ва Леннарт Юханнсон уни мюнхенликларга топшириш учун пастга тушади, аммо сэр Алекснинг ўйинчи алмаштириши ва Бекхэмнинг иккита бурчак тўпини амалга ошириши барчасини ўзгатириб юборади. Рақиб жарима майдонига Шмейхель ҳам келади, аммо вазият қаҳрамони Шерингем бўлади. Учинчи қўшиб берилган дақиқада Сульшер Кан дарвозасига ғалаба тўпини киритади. Бундай драматик якунни финаллар тарихи ҳали билмаса керак.

2005 йил. Истанбул.
Милан Ливерпуль” – 3:3 (пенальти бўйича – 2:3)

ЕЧЛ тарихидаги ишониб бўлмайдиган тўқнашув. 52-сониядаёқ Паоло Мальдини ҳисобни очади, Кьюэллнинг жароҳатидан сўнг “Милан” иккинчи голни уради, аммо у офсайд дея баҳоланади. Шундай бўлсада, “россонерилар” танафусга қадар ўз мақсадига етишади. Шевченконинг Эрнан Креспога узоқ ва аниқ узатмасидан сўнг тўп Дудек дарвозасига бориб тушади. Танаффус арафасида ажойиб ҳаракат қилган Кака Креспонинг дублни нишонлашига имкон яратиб беради. 3:0. Бу вақтда мерсисайдликлар ўйин ҳукмини ўқиб бўлишгандек эди, гўё. Бенитес иккинчи бўлимда уч ҳимоячини қолдириб, бор кучни ҳужумга сафарбар этади. Бу ўз натидасини беради. 10 дақиқа ўтиб, Риисенинг қанотдан оширган тўпини Жеррард боши билан Дида дарвозасига жойлаб қўяди. Кейинги ҳужумни мувафаққиятли якунлаган Шмицер орадаги фарқни биттагача қисқартиради. Беш дақиқад ўтар-ўтмас “Ливерпуль” ажойиб “камбэк”ни якунлайди. Гаттузо жарима майдони ичида Жеррардни йиқитади ва Хаби Алонсо пенальтидан жамоасининг имкониятларини тенглаштиради. Қолган 30 дақиқа ва қўшимча вақтларда гол киритилмайди. Барчаси пенальтилар сериясида ҳал қилинади. Ҳал қилувчи зарбани амалга оширган Шевченко Дудекни доғда қолдира олмайди ва “Ливерпуль” финалда ғолиб чиқади.

2014 йил. Лиссабон
Реал Атлетико 4:1

Бу финал “Реал” ва “Атлетико” жамоаларининг ЕЧЛдаги тарихидаги бир давлатнинг икки жамоаси тўқнаш келган 5-учрашуви бўлди. Испан ва битта шаҳар жамоалари ўртасидаги илк финал ўйини. “Атлетико” финал олдидан асосий ўйинчиси Арда Туранни йўқотиб бўлган ва финалда 10-дақиқада ўтиб, жамоадоши Диего Коста жароҳати сабабли алмаштирилади. Турк футболчисидан кўра, Костанинг йўқлиги ўйинда билинди. Биринчи бўлим охирида Диего Годин ҳисобни очади. Шундан сўнг “Атлетико” ҳотиржам тарзда натижа учун ўйнай бошлайди. Диего Симеоне режаси деярли амалга ошади, фақатгина Серхио Рамоса фантастик сакраш билан қўшимча дақиқада ўйинни бузиб юборади. Қўшимча дақиқаларда эса “Реал” футболчилари ўзларини қўлга олиб, Тибо Куртуа дарвозасига яна учта тўп йўллайди.

Манба: championat.com

Минбар

Барча блоглар