УЕФА лига раҳбарларига муҳим масалада мурожаат қилди

Европа футбол иттифоқи - УЕФА қитъанинг барча лига раҳбарларига мавсумни давом эттириш масаласида мурожаат қилди.

Унга кўра, УЕФА миллий чемпионатларни муддатидан аввал якунламасликни ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ўнгланиши билан уни давом эттиришни сўрамоқда. Улар яқин ойлар ичида вазият ўнгланиб, футбол учрашувлари давом эттирилишига умид қилишмоқда.

Бундан аввалроқ, Бельгия ва Голландия чемпионатлари муддатидан аввал якунланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!