Голландиянинг бир қатор гранд клублари мамлакат чемпионати якунланишини хоҳлашмоқда.

AD.nl сайти тарқатган хабарга қараганда, бундай таклиф "Аякс", ПСВ ва АЗ жамоаларидан чиққан.

Голландия чемпионатида 18 та жамоа иштирок этади. Чемпионат коронавирус туфайли тўхтатиб қўйилган. Ортда қолган 25 та турдан сўнг 56 очко тўплаган "Аякс" жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча очкоси бор АЗ эса 2-ўринда бормоқда. 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию