УЕФА «Манчестер Сити»га қарши янги иш очиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

2020 йилда УЕФА молиявий қоидаларни бузгани учун «Манчестер Сити»ни икки йилга Чемпионлар лигасидан четлатиш ҳақида қарор қабул қилган эди. Бироқ Спорт арбитраж суди (CAS) мазкур жазони бекор қилган.

Энди мустақил комиссия «Манчестер Сити»ни кўплаб қоидабузарликларда айбдор деб топганидан сўнг, УЕФА клубга қарши янги иш очиши мумкин.

The Touchline нашри Mirror'га таяниб хабар беришича, аввалги тергов жараёнида УЕФА ихтиёрида АПЛ тасарруфида бўлган далиллар мавжуд бўлмаган.

Ҳозирда УЕФА «Манчестер Сити»нинг апелляция жараёнини диққат билан кузатмоқда. Агар «шаҳарликлар» апелляцияда мағлуб бўлса, УЕФА томонидан янги тергов бошланиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!