УЕФА меҳмондаги гол қоидасини бутунлай бекор қилмоқчи
Сўнгги хабарларга қараганда, УЕФА ўзи ўтказадиган мусобақаларда сафардаги гол қоидасини бутунлай бекор қилиши мумкин.
Ушбу масала УЕФА клублар мусобақаларини ташкил этиш қўмитасининг 28 май кунги йиғилишида муҳокама қилинди. Қўмита аъзолари меҳмонда урилган гол қоидасини бекор қилишга қарор қилишди.
Энди ушбу қарор кучга кириши учун УЕФА ижроия қўмитасининг розилиги керак.
Эслатиб ўтамиз, меҳмондаги гол қоидаси 56 йилдан бери мавжуд. Унга кўра, Европа мусобақасидаги икки ўйиндан иборат қарама-қаршиликда ҳисоб тенг бўлса, сафарда кўпроқ гол урган жамоа кейинги босқичга чиқади.
Фикрлар