УЕФА президенти еврокубокларда VAR тизими қачондан ишга туширилишини айтди

УЕФА президенти Александер Чеферин видеотакрорлар тизими (VAR) еврокубокларда келгуси мавсумдан бошлаб ишга туширилишини эълон қилди.

"Ҳозирги пайтда VAR тизимидан фойдаланиш тўлиқ аниқ эмас, чунки бу борада тушунарсиз нарсалар кўп. Лекин ортга йўл йўқ. Чунки, эртами кечми барибир технология ўйинга жорий этилади. Айни дамдаги режамиз - видеотакрорлар тизимини кейинги мавсумдан жорий этиш. VAR қўлланиладиган илк учрашув 2019 йилги УЕФА Суперкубоги учрашуви бўлади", - дейди Чеферин.