УЕФА президенти Пересни аҳмоққа чиқарди

УЕФА президенти Александер Чеферин "Реал" Мадрид бош мураббийи Флорентино Переснинг Суперлига тузиш тўғрисидаги таклифини кескин танқид қилди.

“Мен бу ахмоқона режа ҳақида ўқидим. Бу эгоистик схемани тасаввур қилиш қийин. Шубҳасиз, бу бутун дунё бўйлаб ўйинчилар учун ҳам, мухлислар учун ҳам, футболга алоқадор инсонлар учун ҳам футболнинг ўлимига олиб келади. Бу бир нечта одамнинг манфаати йўлидаги нарса. Яхшиямки футбол оламида бундай аҳмоқона ғояларнинг амалга оширишга йўл қўймайдиганлар етарли. Бу шунчалик сунъийки, кимдир бу ҳақда хатто туш кўришига ҳам ишониш қийин”, - дейди Чеферин.

Эслатиб ўтамиз, Переснинг фикрича Суперлига 2 та дивизионда ўтказилади. Уларнинг ҳар бирида 20 тадан жамоа иштирок этади. Энг қизиғи, Суперлига клублари ўз миллий чемпионатларида иштирок этишмайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Shaxriyor Xolmamatov
06/12/2019 22:10
Peres bosh murabbiy bo'ldimi? Sports.uzda barchasi boshqachaku