УЕФА ташкилоти футболимиз ривожланиши учун ЎФАга ёрдам беради

Биласиз, Ўзбекистон футбол ассоциацияси юртимизда футбол оммавийлигини ошириш, мавжуд инфратузилмани яхшилаш, мамлакатимизда “миллионлар ўйини” янада равнақ топишига қаратилган тизимли лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.

Олдинроқ хабар берганимиздек, эндиликда Европа футбол ассоциациялари иттифоқи – УЕФА билан ҳам ҳамкорликда бир қанча лойиҳалар амалга оширилади.

Бугун УЕФА Ассист ташаббуси доирасида ташкилотнинг халқаро алоқалар бошқармаси раҳбари Ева Паскэ бошчилигидаги УЕФА делегацияси юртимизга келди. Бу ҳақда ЎФА матбуот хизмати хабар берди.

Манбанинг маълум қилишича, европалик меҳмонлар 13 мартга қадар ЎФAнинг иш-фаолияти билан яқиндан танишади. Ташриф доирасида ЎФA раҳбар ҳамда ходимлари билан, ПФЛ ва Суперлига клублари вакиллари билан учрашувлар ташкил этилади, ЎФA ҳамда ПФЛнинг ҳар бир йўналиш бўйича олиб бораётган фаолияти УЕФА мутахассислари томонидан атрофлича ўрганилади ҳамда якунда ассоциация иш фаолияти самарадорлигини ошириш, юртимизда футбол ривожланиш даражасини янада кўтаришга йўналтирилувчи қўшма лойиҳалар, мутахасисларнинг Европанинг етакчи ассоциацияларида малака ошириши, қолаверса, Ўзбекистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларининг мунтазам равишда Европада ташкил этиладиган халқаро мусобақаларда иштирокини таъминлаш каби масалалар муҳокама қилинади.

photo_2020-03-09_18-24-47

Бугун УЕФА вакиллари ЎФA Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов билан учрашди.

Европада футбол юкасак даражада равнақ топгани билан бошқа қитъалардан ажралиб туради. УЕФАдек ташкилот билан ҳамкорликда қўшма лойиҳалар амалга оширишдан жуда ҳам мамнун бўламиз. Биз айни дамда миллий футболимизнинг барча бўғинларида ўз ишининг чин профессионаллари фаолият олиб боришини мақсад қилганмиз. Бунинг учун эса маҳаллий мутахассисларимизни Европага тажриба ва малака ошириш учун юбориш айни муддао бўлади. Ўзаро ҳамкорлигимиз самарали бўлишидан умидвормиз, – дея таъкидлади Равшан Эрматов.

УЕФА делегациясининг эртанги кун тартибидан ЎФAнинг қатор бўлимлари раҳбар ҳамда ходимлари билан учрашувлар ўрин олган.

Қайд этиш жоиз, 13 март куни эса мазкур ташриф якунларига бағишланган матбуот анжумани ҳам ташкил этиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umid Erkulov
10/03/2020 21:37
Судялани савясини эмас инсоф ва виждонини ошириш керак
Рашид Хожаханов
10/03/2020 20:26
Яхши буларди судяларниям яхширок малакасини ошириш керак. Хакконий халол ишлашни ургатиш керак куркмасдан
&
10/03/2020 21:06
Xaqiqatanam xakamlarni saviyasini oshirish kerak bizga ravshan ermatov dek hakamlar kerak