УЕФА тўхтаб қолган ПСЖ ва “Истанбул” учрашуви қачон давом эттирилишини маълум қилди

  • 9 декабрь, 2020, 11:20
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Европа футбьоли раҳбарияти Чемпионлар лигаси доирасидаги ПСЖ ва “Истанбул Башакшеҳир” жамоалари ўйини бўйича муносабат билдирди. Маълумки, Париждаги ўйиннинг 13-дақиқасида ёрдамчи ҳакам Себастьян Чолтеску истанбулликларнинг ёрдамчи мураббийини “анави қора йигит” деб кўрсатганидан кейин можаро келиб чиққан эди.

Tecno

Натижада, ҳар икки жамоа футболчиларни ўйинни давом эттиришдан бош тортган.

- УЕФА Париждаги ўйинда юз берган можаро ҳақида маълумотга эга ва махсус текширув ўтказади. Ирқчиликнинг ҳар қандай кўринишига футболда ўрин йўқ, - дейилади ташкилот баёнотида.

УЕФА қарорига кўра, ўйин 9 декабрь куни Тошкент вақти билан 22:55 да тўхтатилган вақт – 13-дақиқалдан бошлаб давом эттирилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!