УЕФАда

УЕФА хоҳловчилар учун “Евро-2020” ўйинларига сотиб олинган чипталарни қайтариб олиш бўйича портални ишга туширди.

Ёзда ўтказилиши керак бўлган турнир коронавирус туфайли 2021 йилга қолдирилган эди. Энди ушбу чипталар эгалари хоҳишига қараб, уни топширишлари ва ўз пулларини қайтариб олишлари мумкин.

Шу билан бирга, УЕФА чипталарни қайтариш истагида бўлганларга, ушбу ишни амалга оширишдан олдин турнирнинг аниқ жадвалини кутишни тавсия қилмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)