УЕФАнинг Эмре Жан бўйича қарори аниқ бўлди

Германия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Эмре Жан Эстонияга қарши ўйинда қизил карточка олиб майдонни тарк этган эди. УЕФА вазиятни ўрганиб чиқиб ўз қарорини эълон қилди.

УЕФА расмийларига кўра, Жан бундестимнинг Евро-2020 Беларусияга қарши 16 октябрдаги ўйинини ўтказиб юборади ва бу чеклов у учун етарли бўлади.

Беларус билан ўйиндан уч кун кейин Германия терма жамоаси Шимолий Ирландия билан майдонга тушади. Мана шу ўйинда ярим ҳимоячи майдонга тушуши мумкин бўлади, дея хабар бермоқда kicker.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!