Уэлбек учун курашда "Эвертон" фаворит

Лондоннинг "Арсенал" клуби форварди Дэнни Уэлбек тез орада жамоани тарк этади. Боиси, унинг "канонирлар" билан имзолаган шартномаси 30 июнда ўз ниҳоясига етади.

Evening Standard нашри тарқатган хабарга кўра 28 ёшли англиялик футболчига "Вест Хэм", "Ньюкасл", "Кристал Пэлас" ҳамда "Эвертон" каби бир қатор АПЛ клублари жиддий қизиқиш билдиришмоқда. Бироқ, Уэлбек учун курашда “ирисчилар”нинг имконияти нисбатан юқорироқ баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Уэлбек 2018 йилнинг ноябрида товонидан жиддий жароҳат олиб, жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган эди. Шу боис у якунланган мавсум бор йўғи 15та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 5та гол уришга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!