Уэсли Со — кетма-кет иккинчи йил "Sinquefield Cup" чемпиони!
АҚШ вакили Уэсли Со тайбрекда ҳиндистонлик Р. Прагнанандҳани мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи йил ва фаолиятида учинчи бор Sinquefield Cup бош совринини қўлга киритди.
Рапид форматидаги 2 та дурангдан сўнг чемпионлик тақдири Армагеддон партиясида ҳал бўлди. Унда қора доналарда ўйнаган Уэсли Со керакли дурангга эришиб, бош соврин ҳамда 87 500 доллар мукофот пулига эга чиқди.
Турнирда 9 партияда 5 очко тўплаган Жавоҳир Синдаров германиялик Винцент Кеймер билан 3-ўринни бўлишиб олди ва 42 500 доллар мукофот пулини қўлга киритди.
Якуний натижалар:
1. Уесли Со (АҚШ) — 1-ўрин ($87 500)
2. Р. Прагнанандҳа (Ҳиндистон) — 2-ўрин ($77 500)
3. Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон) — 3-ўрин ($42 500)
3. Винцент Кеймер (Германия) — 3-ўрин ($42 500)

Фикрлар