Уэйн Руни “МЮ” афсонасининг рекордини такрорлади
Ads

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси ҳужумчиси Уэйн Руни “Рединг”га қарши давом этаётган ўйиннинг 7-дақиқасида ҳисобни очиб, ажойиб натижа қайд этишга эришди.

Мазкур гол жамоа сардори учун “МЮ” сафида 249-си бўлди. Шу тариқа у “қизил иблислар”нинг афсонавий ҳужумчиси – сэр Бобби Чарльтон рекордини такрорлади.

Айни дамда ўйиннинг 16-дақиқаси бўлиб ўтмоқда. 15-дақиқада Антони Марсьяль иккинчи голни урди.