![](https://static.sports.uz/crop/b716557658cb22476d795cc014c8ff62.jpg)
Уэйн Руни “Реал”га ютқазган “Манчестер Сити” камчилигини топиб берди
Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни Европа Чемпионлар лигаси плей-оффининг биринчи учрашувида “Реал”га ютқазган “Манчестер Сити”нинг асосий камчилигини айтди.
Маълумки, “шаҳарликлар” беллашув давомида икки маротаба ҳисобда олдинда борганига қарамай, якунда ўз мухлислари кўз ўнгида мағлубиятни қабул қилиб олишга мажбур бўлди.
-“Манчестер Сити” жуда содда кўринди, айниқса, учрашувнинг охирида бу яққол билиниб қолди. Футболчилар бир бирига мўлтираб қарар, ўзаро ишонч деярли йўқ эди. Ўйлашимча, айнан мана шу ҳолат Хосеп Гвардиолани ўйлантириб қўйди, - деди Уэйн Руни.
Энди ушбу қарама-қаршиликнинг жавоб ўйини Мадрид шаҳрида бўлади. “Реал” футболчилари Хосеп Гвардиола шогирдларини 19 февраль куни майдонда кутиб олади.
Фикрлар