“Уфа”нинг тўрт футболчиси Бундеслигада ўйнашга тайёр. Улар орасида Ўрунов борми?

“Уфа” бош мураббийи Вадим Евсеев шогирдлари орасида “Лейпциг” таркибида тўп суришга қодир футболчилар борилигини таъкидлади.

- Шогирдларимдан тўрттаси Red Bull компанияси эгалик қиладиган “Зальцбург” ёки “Лейпциг№ сафида ўйнашга тайёр. Булар Табидзе, Неделчяру, Фомин ва Сисуев, - деди Вадим Евсеев.

Шунингдек, “Уфа” бош директори Шамиль Газизов жамоасидаги футболчиларни Европа клублари мунтазам кузатиб бораётганини маълум қилди.

Ўзбекистонлик Остон Ўрунов жорий йилнинг февраль ойида уфаликлар таркибига қўшилди. 19 ёшли ҳамюртимизга жамоа етакчилари сафига қўшилиш учун учта ўйин кифоя қилди. Вадим Евсеев интервьюлардан бирида ундан умиди катта эканини таъкидлаган.

Ўзбек футболчиси Европа майдонларини кўзламоқда

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!