"UFC 261" иштирокчилари "Face to Face" маросимида иштирок этди (Видео)

  • 23 апрель, 2021, 12:19
  • 0
  • MMA

25 апрель куни АҚШнинг Жексонвилл шаҳрида “UFC 261” турнири ташкил этилади. Мазкур жанг кечасининг асосий тўқнашуви ярим ўрта вазн тоифасида ўтказилади. Яъни, чемпион Камару Усман BMF камари соҳиби Хорхе Масвидалга қарши октагонга кўтарилади. Бу баҳс улар учун иккинчиси бўлади. Дастлабкисида Усман очколар ҳисобига кўра, ғалаба қозонган эди. Қолаверса, аёллар ўртасида супер енгил вазн тоифаси чемпиони Валентина Шевченко Жессика Андрадени синовдан ўтказади. “Сомонча” дивизиони чемпиони хитойлик Вейли Жанг эса, ажойиб техника эгаси Роуз Намаюнасга қарши жанг қилади.
Шунингдек, Юрая Халл-Крис Вайдман, Энтони Смит-Жим Крут ўртасидаги қизиқарли тўқнашувлар ҳам ўрин олган.
Мазкур жанглар аввалида ҳар доим бўлгани каби матбуот анжумани, “Face to Face” маросими ўтказилди.
Қуйида ушбу тадбирдан видеолавҳаларни томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!