UFC 271. Марказий жанг тўлиқ давом этди

АҚШнинг Хьюстон шаҳрида давом этаётган "UFC 271" турнирининг марказий жангидан  ўрин олган ўрта вазн тоифасидаги Исраэль Адесанья ҳамда Роберт Уиттакер ўртасидаги жанг ўз якунига етди. 

Биринчи раундни нигериялик спортчи тўлиқ устунлигида ўтказди. Иккинчи раунд бошида Уиттакер фаолроқ ҳаракат қилган бўлса, сўнгги дақиқаларда Адесенья устунликни ўз томонига ўзгартирди. Учинчи ва тўртинчи раундларда Уиттакер рақибини партерга олиб киришга ҳаракат қилди, бироқ Адесанья унга имкон бермади. Охирги раундни Уиттакер фаолроқ ўтказди.

Тўлиқ давом этган жангда ҳакамларнинг қарори билан Исраэль Адесанья ғалаба қозонди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!