UFC 280. "And Neeeeew" Ислам Махачев Оливейрани бўғиб қўйди

  • 22 октябрь, 2022, 19:45
  • 0
  • MMA

Ассалому алайкум, азиз UFC ихлосмандлари! Бугун барчамиз сабрсизлик билан кутган "UFC 280" турнири бўлиб ўтмоқда. Бироздан сўнг, ушбу кечадан ўрин олган жанглар старт олади. Ушбу тўқнашувларни сиз билан Жалолиддин Қобилжонов матнли трансляция тарзида кузатиб боради.

01:56. Бизни кузатиб борганингиз учун катта раҳмат!

01:53. "AND NEEEEEEWW" Ислам Маҳачеввв! Махачев иккинчи раундда рақибини сабмишн эвазига мағлуб этиб, енгил вазнда янги чемпионга айланди.

01:50. Биринчи раунд якунланди. Ислом партерда рақибни назорат қилди. 

01:43. Биринчи раунд бошланди!

01:40. Икк спортчи ҳам октагонга кўтарилди. Энди навбат Брюс Бафферга!

01:35. Ислам Махачев октагонга кўтарилди. Навбат Чарльз Оливейрага.

01:25. Тайёрмисиз? Кечанинг марказий жангига етиб келдик.

01:20. Жанг иккинчи раундда якунланди. Стерлинг қийинчиликсиз ўз камарини ҳимоя қилди. Диллашоу эса бугун Алжамейнга қаршилик қила олмади. Техник нокаут. Биринчи раундда Диллашоунинг елкаси жароҳат олди ва у чап қўлини ишлатишда муаммоларга дуч келди.

00:52. Камарлар учун жанглар бошланмоқда. Ўта енгил вазн тоифасида чемпион Алжамейн Стерлинг Ти Жей Диллашоуга қарши октагонга кўтарилади.

00:46. АЖОЙИИИИБ ЖАНГ! Спортчилар даҳшатли раундни бизга туҳфа этди. Тўлиқ 3 раунд давом этган жангда О'Мэлли ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

00:40. Иккинчи раунд тенг курашлар остида ўтди. Иккиси ҳам кучли зарбалар алмашувини бажарди. 

00:33. Биринчи раундни Пётр Ян кичик устунликда ўтказди. Иккинчи раундни кузатамиз.

00:15. Навбат Шон О'Мэлли ва Пётр Ян жангига!

00:12. Дариуш ва Гамрот жанги ҳам тўлиқ 3 раунд давом этди. Кескин курашлар остида ҳакамлар қарорига кўра, Бениел Дариуш ғалаба қозонди.

00:04. Иккинчи раунд тўлиқ Дариуш устунлигида ўтди. Бенеил рақибга кучли қўл ва оёқ зарбаларини туҳфа этди. 

23:57. Спортчилар биринчи раундни юқори темпда якунлашди. Иккиси ҳам бўш келмаяпти.

23:45. Бироздан сўнг енгил вазн тоифасида Дариуш ва Гамрот ўртасидаги баҳс бошланади.

23:39. Тўлиқ 3 раунд давом этган жангда Фирот ҳакамлар қарорига кўра Чукагианни мағлубиятга учратди. 

23:15. Асосий кардни Чукагиан ва Фиорот жанги очиб беради.

22:52. Билол Муҳаммад иккинчи раундда кетма-кет кучли зарбалардан кейин Шон Бредини техник нокаутга учратди.

22:34. Прелим-карддан ўрин олган сўнгги жанг бошланмоқда. Муҳаммад Билол Шон Бредига қарши жанг қилади.

22:32.  Тўлиқ давом этган жангда Мурадов ҳакамларнинг қарорига кўра мағлубиятга учради. Бошни баланд кўтар, ўзбек ўғлони!

22:25. Ҳал қилувчи раунд бошланди.

22:24. Иккинчи раунд ҳам асосан партерда ўтди. Учинчи раунд ҳаммасини ҳал қилади. Олға, Маҳмуд!

22:19. Иккинчи раундга старт берилди.

22:18. Дастлабки раунд тенг курашлар остида ўтди. Раунднинг иккинчи ярми Мурадов устунлигида ўтди.

22:14. Биринчи раунд бошланди.

22:08. Ҳамюртимизга бугун бразилиялик Кайо Боральо рақиблик қилади. 

22:06. НАВБАТ МАҲМУД МУРАДОВ ИШТИРОКИДАГИ ЖАНГГА!

22:05. Тўлиқ давом этган жангда Никита Крилов ҳакамларнинг қарорига кўра туркиялик Оздемирни мағлубиятга учратди.  

21:41. Прелим-карднинг навбатдаги жанги бошланиш арафасида. Ярим оғир вазн тоифасидаги Волкан Оздемир украиналик спортчи Никита Криловга қарши баҳс олиб боради. 

21:38. Абубакар Нурмагомедов ва Гаджи Омаргаджиев жанги тўлиқ уч раунд давом этди. Унда Нурмагомедов ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонди.

21:11. Навбатдаги жангда россиялик икки спортчи Абубакар Нурмагомедов ва Гаджи Омаргаджиев ўртасида бўлиб ўтади. Жангчилар октагонга кўтариляпти.

21:10. Петросян ва Добсон жанги тўлиқ 3 раунд давом этди. Ушбу жангда арманистонлик спортчи ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

20:55. Армен Петросян сўнгги жангида Маҳмуд Муродовнинг бугунги рақиби Кайога мағлуб бўлганди.

20:45. Навбатдаги жанг ўрта вазн тоифасида бўлади. Армен Петросян Жей Добсонга қарши курашади.

20:38. Учинчи раунднинг сўнгги дақиқасида Муҳаммад Мокаев оғритиш усули билан Малькольм Гордонни мағлубиятга учратди.

20:32. Иккинчи раундда Гордон вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Сўнгги сонияларда ғалаба қозониши ҳам мумкин эди, гонг янграб қолди.

20:26. Биринчи раунд Мокаевнинг тўлиқ партердаги устунлигида ўтди. Гордон ҳозирча ҳеч нарса қила олмаяпти.

20:13. Навбатдаги жуфтлик супер енгил вазн тоифасидаги Муҳаммад Мокаев ва Малькольм Гордон октагонга таклиф этилади.

20:10. Тўлиқ давом этган жангда бразилиялик Роса ҳакамлар қарорига кўра ғалаба қозонди.

19:49. Кечанинг дастлабки жанги бошланиш арафасида. Аёллар ўртасида ўта енгил вазн тоифасидаги Роса ва Лансберг октагонга кўтарилди.

 
 
 
 
 
View this post on Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by UFC (@ufc)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!