"UFC 297" турниридан фотогалерея!

  • 21 января, 11:58
  • 0
  • MMA

Ҳозиргина Канаданинг Торонто шаҳрида ўз якунига етган UFC 297 турнирининг марказий жангида ўрта вазн (83,9 кг) тоифаси чемпионлиги учун амалдаги титул эгаси Шон Стрикленд ва даъвогар Дрикус Дю Плесси ўртасида муросасиз жанг кечди.

Тўлиқ давом этган тўқнашувда Дю Плесси ҳакамларнинг алоҳида қарорига кўра, ғалаба қозонди ва янги чемпионга айланди. Эслатиб ўтамиз, Стрикленд Исраэль Адесаньяни мағлуб этиб, чемпионлик камарини қўлга киритганди. У биринчи ҳимоясидаёқ титулни қўлдан чиқарди.

Ушбу мусобақадан қайноқ фотосуратларни томоша қилинг.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию