"UFC 323" турнирида Пётр Ян ғалаба қозонадами ёки Мераб Двалишвили?

  • 03 Dec 23:39
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • MMA
CHERY AUTO

Хабарингиз бор, 7 декабрь куни АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида "UFC 323" турнири бўлиб ўтади. Оқшомнинг марказий жангида ўта енгил вазнда амалдаги чемпион Мераб Двалишвили россиялик Пётр Янга қарши октагонга кўтарилади. 

Tecno

Ушбу баҳс олдидан UFC юлдузлари ўз прогнозларини билдирди. 

Иан Гарри: "Менимча, Ян Мерабни тўхтата олмайди. Бироқ грузин жангларни финиш қилишни бошлаши керак, шунда у ўзини энг буюк жангчилардан бири сифатида кўрсата олади."

Жек Делла Маддалена: "Менга Пётрнинг услуби ёқади, лекин Двалишвилининг услуби ҳозир бошқа даражада. Унинг чидамлилиги ва тинимсиз босими асосий рол ўйнайди."

Александр Топурия: "Агар сиз мендан маҳорат ва услуб ўртасидаги фарқни сўрасангиз, бу жанг Мерабники, деб жавоб бераман!"

Арман Царукян: "Пётр Ян - эски дўстим. Ўйлашимча, у ҳакамлар қарори билан ғалаба қозонади."

Карлос Пратес: "Менимча, Мераб ғалаба қозонади. Ҳа, у чемпион - у ҳаммани мағлуб этади."

Бо Никал: "Бу ажойиб жанг бўлади. Бироқ Двалишвилининг услубига қарши услуб топмагунча, уни енгиб бўлмайди."

Леон Эдвардс: "Менимча, Мераб ҳозир жуда кучли."

Comments

You must be logged in to commet!